Шимолий Кореянинг ракета синови Жанубий Кореяга ўзининг ядро қуролини яратиш учун сабаб бўлиши мумкин, дейди 19FortyFive нашри шарҳловчиси Роберт Келли.

Унинг фикрича, Сеул ядро дастурини ривожлантиришга сабаб бўладиган иккита муҳим далилни келтириши мумкин.

Биринчиси — Пхеньянда АҚШ ҳудудига етиб бора оладиган баллистик ракетанинг пайдо бўлиши туфайли Вашингтонга бўлган ишончнинг камайиши.

Иккинчиси — Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея ўртасида хавфсизликни таъминлаш сиёсатидаги турлича қарашлар: Сеул учун Пхеньянга келгусида ҳам қарши тура олиши ва Пекин билан савдо-сотиқни давом эттириш муҳим.  

Вашингтондагилар эса эътиборни буюк мамлакатлар рақобатига қаратган, дейди муаллиф.

Келлининг таъкидлашича, Жанубий Кореянинг ядровий мамлакат мақомига эга бўлиши “Америка билан зиддиятли қарашларга барҳам бериш йўли” бўлиши мумкин, шу билан бирга, КХДР, Хитой ва Япониянинг бу масалага қандай муносабат билдиришидан хавотир олмоқда.

Бир давлатда атом бомба бўлиши унга қарши мамлакатда мазкур қуролга эга бўлиш заруратини пайдо қилади. Масалан, собиқ иттифоқ АҚШда атом бомба пайдо бўлгани учун ўз атом бомбасига эга бўлди, Ҳиндистонга қарши Покистон ҳам ўз атом бомбасини яратди.  

Унинг фикрича, Япония ёки Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари Жанубий Кореяда ядро қуроли пайдо бўлганига жавобан ўз ядро қуролини яратишга киришмаслиги мумкин.

Лекин КХДР ва Хитой ҳақида бундай деб бўлмайди.

Сентябрь ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин санкциялар 100 йилга чўзилса  ҳам Шимол ядро қуролидан воз кечмайди, деб баёнот берганди.  

Бундан ташқари, КХДР Олий халқ йиғини “Ядро қуроли бўйича сиёсат” деб ном берилган декрет ҳам қабул қилган. Бу Пхеньян учун  ядро қуролига эга бўлишни қонунлаштиради, дейди муаллиф.

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль таъкидлаганидек, "Шимолий Корея ядро қуроли тўғрисидаги қонунни расмийлаштириб, Жанубий Кореянинг мавжуд бўлиши ва ривожланишини” хавф остида қолдиради.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ядро қуролига эга бўладиган навбатдаги мамлакат маълум қилинди