Бугун пойтахтимиздаги Фотосуратлар уйида Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Юлдуз техника университети Султон Aбдулҳамид II номли илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “XIX асрда Ўзбекистон” номли кўргазма иш бошлади.
11 ноябрга қадар давом этадиган, мухлисларга илк бор тақдим этилаётган мазкур намойишдаги 114 сурат орқали қадим тарихга эга юртимизнинг XIX асрдаги маданий мероси, ижтимоий ва кундалик ҳаёти, урф-одати ва анъаналари, оилавий қадриятлари ёритилган.
[gallery-20178]
Кўргазма Россиянинг энг қадимий санъат муассасаларидан бири – Санкт-Петербургда жойлашган Кунсткамера музейидаги машҳур Ўрта Осиё фотографи В.Орден томонидан тасвирга муҳрланган Ўзбекистонга оид ноёб суратлар тўпламидан иборат.
Туркий халқлар маданий меросига бешик бўлган Ўзбекистонда асрлар давомида тўпланган бебаҳо бойлик – ноёб суратлар тўпламини тадбир қатнашчилари, мухлислар юксак баҳолади.
М.Ҳожиакбарова, Ойбек Пардаев (фото), ЎзА