“World Boxing Cup”: Боксчиларимизнинг илк рақиблари аниқ бўлди
Бразилиянинг Фос ду Игуасу шаҳри 20-26 апрель кунлари "World Boxing" ташкилоти кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади. Унда дунёнинг 47 та мамлакатидан 342 нафар боксчи ўзаро рақобатлашади.
Нуфузли мусобақада Элшод Расулов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси иштирок этади. Жаҳон кубогига ташланган қуръа натижасига кўра, боксчиларимиз илк рақибларини билиб олди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, тўрт боксчимизнинг барчаси рейтинги юқори бўлгани учун ўз иштирокларини тўғридан-тўғри иккинчи босқичда бошлайди.

Боксчиларимизнинг рақиблари билан танишинг:
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров — Флорин Ионита (Руминия)/Аҳмед Ҳагаг (Австрия)
-48 кг. Фарзона Фозилова — Ҳафси (Тунис)/Фаҳир (Марокаш)
-51 кг. Феруза Казакова — Радия Гама (Бразилия)/Макси Клозе (Германия)
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова — Анна Женни (Швейцария)/Мена Юли (Венесуэла)
Маълумот учун, “World Boxing” ташкилоти кубогининг иккинчи босқичи Хитойда 15-20 июнь кунлари ўтказилади. Учинчи, яъни финал босқичи Тошкент шаҳрида 25 ноябрь санасидан 2 декабрь кунигача бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА