Волейбол: Хоразм ва Бухоро жамоалари Ўзбекистон кубоги соҳиби
Тошкент шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Мусобақа давомида жамоалар кубок учун муросасиз баҳсларда иштирок этиб, ўз маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.

Ёш гандболчилар учун катта маҳорат мактаби вазифасини ўтаган мамлакат кубоги ўйинлари сарҳисобига кўра, аёллар жамоалари ўртасида Хоразм вилояти УрДУ спорт клуби жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, Андижон вилоятининг АДПИ спорт клуби 2-ўринни, Бухоро вилоятининг БухДУ спорт клуби волейболчи қизлари 3-ўринни эгаллади.

Эркаклар жамоалари ўртасидаги ўйинлар якунида Бухоро вилоятининг БухДУ спорт клуби жамоаси Ўзбекистон кубогига эга чиқди. Кейинги ўринлар Ички ишлар вазирлиги академияси жамоасига ҳамда “Ҳумо” жамоасига тегишли бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларга кубоклар, медал ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА