Волейбол бўйича мамлакат чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуида волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатнинг 3-тур учрашувлари қизғин ва муросасиз курашлар остида кечмоқда. Жамоалар ҳар бир очко учун курашиб, юқори спорт маҳоратини намоён этмоқда.
Навбатдаги баҳсда Тошкент шаҳри терма жамоаси Жиззах вилоятининг «Зиёкор» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
[gallery-30015]
Шундан сўнг Хоразм вилоятининг «УРДУ» ва Фарғона вилоятининг «Тўмарис» жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувда хоразмлик волейболчилар устунлик қилиб, рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Куннинг сўнгги баҳсида «БухДУ» ҳамда «НДПИ» жамоалари майдонга тушди. Мазкур учрашув ҳам бухоролик волейболчиларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакат чемпионати ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, жамоалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда волейбол спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақалар 26 июнга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА