Воҳа девори - мудофаа деворлари тизими (+видео)
Воҳа девори. Бу – Канпирак девори маълум бир шаҳар ёки қалъа мудофааси учун эмас, балки бутун воҳа мудофааси мақсадлари йўлида хизмат қилганини ва, ўз навбатида, ўзининг меъморий-қурилиш услуби жиҳатидан жаҳонга машҳур Хитой деворига ўхшаб кетиши билан ўзига хос меъморий обидалар сирасига киришини англатади.
Воҳа девори — ушбу атама тарихда энг кўп Бухоро воҳасини ўраб турган машҳур «Кампирак девори» (ёки Канпирак девори) га нисбатан ишлатилади.
Воҳа деворлари асосий вазифаси Воҳа аҳолисини, уларнинг экин майдонлари, шаҳар ва қишлоқларини саҳро томондан келадиган кўчманчи-чорвадор қабилаларнинг тўсатдан қиладиган босқинларидан ҳимоя қилиш.
Тарихчи Абу Бакр Наршахийнинг ёзишича, Бухоро воҳаси атрофидаги бу девор асосан 782–830 йиллар оралиғида қуриб битказилган (археологик маълумотларга кўра, унинг дастлабки қисмлари IV-V асрларга бориб тақалади).
Бу деворлар пахса ва хом ғиштдан жуда узун қилиб қурилган (масалан, Бухоро воҳаси девори баъзи манбаларга кўра 300 км дан ортиқ узунликка эга бўлган) ҳамда унда махсус соқчилик буржлари ва дарвозалари бўлган.
Бундан ташқари, Зарафшон водийси ва Жиззах воҳаларини ўраб турган шундай мудофаа деворлари ҳам мавжуд бўлган.
“Тарих ҳақиқатлари” лойиҳасининг бу галги сонида Бухоро археологик экспедицияси бошлиғи Жамолиддин Мирзаҳмедов юртимиздаги Воҳа деворлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов,
А.Аҳмедов. ЎзА