Виртуал қимор ўйинчисининг сири фош бўлди
Хоразм вилоятида фуқароларни спорт ўйинларига пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини тикишга жалб этиш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.М. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб, эвазига ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситасини расмийлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА