Вилоят ҳокими талаба-ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Aзимов ТAТУ Қарши филиалида бўлиб, олийгоҳ талабалари билан учрашди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишиб, таклиф ва муаммоларини тинглади.
Бугунги кунда олийгоҳда 3 мингга яқин йигит-қиз таҳсил олади. Улар орасида давлат мукофотлари ва Президент стипендияси соҳиблари бор.
[gallery-11580]
Талаба-ёшларнинг лойиҳа ва таклифлари билан ўртоқлашган вилоят раҳбари жорий йил 11 апрель куни Президентимиз томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида илгари сурилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудда навқирон авлод вакиллари билан ишлаш тизимида янгича механизм ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА