Вилоят ҳокими касб ўрганаётган ёшларнинг қизиқишларига эътибор қаратди
Урганч шаҳридаги илғор касбий маҳорат техникумида Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов вилоятдаги техникумларда таълим олаётган ёшлар билан учрашди.
Ўқувчи ёшлар очиқ ва самимий мулоқот давомида ўзларининг касбий маҳоратларини ошириш, амалиёт жараёнларини йирик корхона ва ташкилотларда ташкил қилиш, рақамли технологиялар соҳасидаги ишланмалари ва инновацион ғояларини тарғиб этиш бўйича қатор таклифларни билдирди.

Учрашувда илгари сурилган ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.


Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири