Вилоят ҳокими ҳайит намозида қатнашди
Бугун тонгда юртимиз мўмин-мусулмонлари Рамазон ҳайити намозини адо этдилар.
Жумладан, Самарқанд вилоятидаги 285 жоме масжидида ҳам ҳайит намози ўқилди.


Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида ҳайит намозида қатнашиб, барча самарқандликларни Рамазон ҳайити билан табриклади.


---Бу йил Рамазон ойи саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи сифатида вилоятимизда ҳам муносиб ўтказилди, - деди А.Бобоев. - Ой давомида меҳр-мурувват ва саховат тадбирлари ўтказилиб, халқимиз ҳамжиҳатлиги ва тотувлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу давлатимиз раҳбарининг кеча халқимизга йўллаган табригида ҳам алоҳида таъкидланди. Шундай қутлуғ кунда юритимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилайман. Рамазон ҳайити муносабати билан бугун вилоятдаги бир қатор маҳалларда маънавий-маърифий, хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.



Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари