Вейвлет усулларида сигналга рақамли ишлов бериш
Бунёдбек Раҳимжонович АЗИМОВ Доцент техника фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Alfraganus university Тошкент, Ўзбекистон bunyodbekazimov11@gmail.com Мирсаид Хамзаевич БУРИЕВ Магистр Alfraganus university Тошкент, Ўзбекистон Mirsaidbx97@mail.ru
Аннотация
Ушбу мақолада бир ўзгарувчили Хаарнинг бўлак полиномиал вейвлет моделларининг масштаблаш ва вейвлет функцияларидан фойдаланган ҳолда, сигналларга рақамли ишлов бериш амалга оширилган. Функцияларни тиклаш ва сигналларга рақамли ишлов беришда Хаарнинг такомиллаштирилган бўлак-чизиқли вейвлетининг аниқлик даражаси юқори эканлиги ёритилган.
Таянч сўзлар: вейвлет функциялари, бўлак-полиномиал функциялар, электроансефалограмма (ЭЭГ) сигнали, нуқтали формула, интерполяциялаш.