Бу йил Осиёда энг кучли эканлиги эътироф этилаётган “Яги” супер тўфони шанба куни Вьетнам шимолига етиб келди. Бу ҳақда ушбу мамлакат метеорология агентлиги маълум қилди.

Хитой жанубидаги Хайнан оролини айланиб ўтган мазкур табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одам яралангани маълум.

2024 йил дунё бўйлаб кузатилган иккинчи энг кучли тропик циклон ҳафта бошида Филиппин архипелаги шарқида пайдо бўлганидан буён камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Довул бугун маҳаллий вақт билан 13:00 атрофида Шимолий Вьетнамнинг орол қисмини қоплади. Марказий нуқта яқинида 160 км/соат тезлик олган шамол 234 км/соатгача кўтарилди.

Қирғоқ бўйидаги саноат маркази – Хайфон шаҳрида 2 миллион аҳоли яшайди, йирик хорижий компаниялар, маҳаллий “VinFast” автомобил ишлаб чиқариш заводи жойлашган. Айнан шу ҳудуд энг кўп зарар кўрди.

Расмийлар шаҳарнинг айрим қисмлари электр таъминотидан узилиш юз берганини тан олишди.

Ҳукумат қирғоқ бўйидаги шаҳарлардан 50 мингга яқин одамни кўчирди, ҳудудга 450 минг аскар жойлаштирилди.

Шнингдек, тўртта аэропорт фаолияти бир неча соатга тўхтатилган. Масалан, Ханойнинг Нои-Баи ҳудуди ва мамлакат шимолидаги энг гавжум минтақаларга қатнайдиган 300 дан зиёд рейс бекор қилинди.

12 та шиимолий музофот, жумладан пойтахтда ўрта мактаблар ёпилди.

Олимлар таъкидлашича, иқлим ўзгариши сабаб исиётган океан томондан келаётган тайфун тобора кучаймоқда.

Ўтган ҳафта Япония жануби-ғарбида кўтарилган “Шаньшань” мамлакатда сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли тўфон сифатида баҳоланди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вьетнамга ўта кучли тўфон кириб келди