Венгрияни тарихда илк марта аёл президент бошқаради
Каталин Новак Венгриянинг янги президенти этиб сайланди, дея хабар бермоқда “ТАСС” агентлиги.
У мамлакат тарихида давлат раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди. Маълум бўлишича, Новак номзоди учун мамлакат Давлат ассамблеяси депутатларининг учдан икки қисми овоз берган.
Каталин Новак 2012 йилдан буён президент лавозимида ишлаб келаётган Янош Адернинг ўрнини эгаллайди. Эслатиб ўтамиз, амалдаги етакчи Адернинг ваколат муддати 10 майда тугайди, у 2017 йилда Венгрия парламенти томонидан қайта сайланган эди.
Маълумот ўрнида, Новак яқин вақтгача оила масалалари бўйича вазир бўлган.