Венгрия университети ректори мамлакатимизда
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Венгриянинг Обуда университети ректори Левенте Ковач билан учрашди.
Учрашув доирасида томонлар илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Венгриянинг «илмий парк»лар ташкил этиш тажрибаси ҳамда илм-фан, таълим ва саноатнинг интеграциялашув тизими катта қизиқиш уйғотди.

Шу билан бирга, Л.Ковач Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларини университетга таклиф қилиб, ўзаро фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашиш борасида муҳокама ва тадбирлар ўтказишни таклиф қилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Обуда университети Венгриянинг энг йирик университетларидан бири бўлиб, ундан 13 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади. Университетни муваффақиятли якунлаган битирувчилар халқаро даражада тан олинадиган диплом билан тақдирланади. Университет ўқитувчиларининг 40 фоиздан кўпи илмий унвонга эга малакали педагоглардир.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА