Венгрия парламенти Украинанинг молиялаштирилиши ва ЕИга қўшилишига қарши резолюция қабул қилди
Венгрия Миллий Ассамблеяси (Парламент) Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши, молиялаштирилиши ва мамлакатга ҳарбий ёрдам давом эттирилиши ҳамда ЕИни ҳарбий иттифоққа айлантиришга қаратилган ташаббусларни рад этувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни парламентнинг 142 аъзоси ёқлаган. 28 ноиб қарши овоз берган, тўрт киши бетараф қолган.
Қарорда Будапешт Украина ЕИга киришига қарши экани, мамлакат ҳозир уруш ҳолатидалиги ва ҳозир қўшилиш тузилмани можарога жалб қилиши қайд этилган. Яна бир сабаб сифатида Киев бу борадаги зарур мезонларга жавоб бера олмаслиги келтирилган. Бундан ташқари парламент ҳукуматни “халқаро тинчлик саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, Украинага пул ёки қурол юборишдан тийилиш”га чақирди.
Лойиҳа ижодкорлари ЕИ ичида кузатилган блокни ҳарбий иттифоққа айлантириш фикрига қарши огоҳлантирилган, ЕИ институтларининг аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қарор қабул қилиш талабини четлаб ўтишга уриниш рад этилган.
С.Раҳимов, ЎзА