Венгрия билан таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик янада кенгайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида Венгриянинг Людовика Давлат хизмати университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ҳамкорлик йўл харитаси доирасида гибрид таълим дастурларини ривожлантириш, ёзги мактаблар ва қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг Венгрия стипендия дастури ва Людовика стипендия дастури халқаро дастурларидаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Европа Иттифоқининг Ҳоризон дастури доирасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда халқаро экспертлар иштирокида тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ҳам фикр алмашди.
Учрашув якунида илмий-таълимий ва маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА