Венесуэла президентига айблов эълон қилинди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг қўл остидаги айрим мансабдор шахсларга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Бунга, АҚШ Адлия вазирлигининг уларни гиёҳванд моддаси савдосига алоқадор, деб топиши сабаб бўлди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг қўл остидаги айрим мансабдор шахсларга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Бунга, АҚШ Адлия вазирлигининг уларни гиёҳванд моддаси савдосига алоқадор, деб топиши сабаб бўлди, дейилади ушбу муассаса сайтида эълон қилинган хабарда.
Мадурога нисбатан тўртта айб илгари сурилмоқда: "наркотеррорчилик келишувида иштирок этганлик"да, "АҚШга наркотик моддалар олиб кириш мақсадида тил бириктириш”да, "пулемётлар ва бошқа қўпорувчи қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларга эгалик қилиш"да, шунингдек, “бундай қуроллардан фойдаланиш бўйича тил бириктириш”да.
Бунда гап, Колумбиядаги жиноий гуруҳлар, жумладан, “Колумбия инқилоби қуролли кучлари” жангариларининг АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб бериши ҳақида бормоқда.
Ушбу айбловларнинг ҳар бири узоқ муддатли ёки умрбод қамоқ жазосини назарда тутади.