Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, аҳоли ўртасида велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш, улар бўйича миллий терма жамоаларимизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиши ва юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:

1. Велоспорт турларини 2021-2022 йилларда ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Дастурнинг ижроси бўйича маълумотларни Туризм ва спорт вазирлигига тақдим этсин.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Дастур ва мазкур қарорнинг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотлар ҳамда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2. Қуйидагилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилсин:

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уй манзилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;

қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;

Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.

3. Белгилансинки:

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларига олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати раҳбарияти, тренерлари, спортчилари ва бошқа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон ва 276-сон ҳамда 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда:

икки ой муддатда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2022/2023 ўқув йилига қадар мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил қилиниши, уларнинг тўлиқ ҳажмда зарур спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаши чораларини кўрсин.

4. Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерациясининг 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналишини очиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда ушбу бандда белгиланган вазифаларни инобатга олсин.

5. Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби (кейинги ўринларда – Клуб) ташкил қилинсин.

Белгилансинки:

а) қуйидагилар Клубнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш;

республика барча ҳудудларида велоспорт турларини жадал ривожлантириш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга жалб қилиш, уларга ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро мусобақалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали умумжаҳон “Nation Brands” халқаро рейтингида “Uzbekistan” миллий брендининг рейтинг поғоналаридаги ўрнини юқори кўтаришда иштирок этиш;

б) қуйидагилар Клуб фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджетидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

хўжалик фаолиятини амалга оширишдан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;

в) Марказий банкнинг рухсати билан Клубга чет элдаги ваколатхоналари учун банк ҳисобрақамларига эга бўлишига рухсат берилади;

г) Клубнинг чет элдаги ваколатхоналари банк ҳисобрақамларининг юритилишига оид қуйидагича тартиб белгиланади:

чет элдаги ваколатхоналар билан ҳисоб-китоблар хорижий давлатларнинг миллий валютасида ва эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади;

хизмат кўрсатувчи тижорат банки Клуб талабномасида кўрсатилган миқдордаги эркин валюта маблағларининг унинг чет элдаги ваколатхоналари ҳисобрақамларига ўтказилишини таъминлайди;

Клубнинг чет элдаги ваколатхоналари томонидан амалга ошириладиган сарф-харажатлар Клуб томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида юритилади;

д) Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон велоспорт федерацияси талабномасига мувофиқ, Европа, Осиё давлатларида ҳамда бошқа хорижий давлатларда Клубнинг алоҳида бўлимларини очиш билан боғлиқ, шунингдек, уни қайта рўйхатдан ўтказиш масалаларида Ўзбекистон велоспорт федерациясига амалий ва ташкилий ёрдам кўрсатади.

Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда Клуб фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйсин, велоспорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишларини таъминласин, Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун уни белгиланган тартибда инвентарлар, спорт кийимлари, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар, материаллар, зарур тиббий воситалар билан таъминласин.

6. Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) ташкил қилинсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал велоспортчилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда велоспорт инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш;

велоспорт турларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини оширишга кўмаклашиш;

велоспорт турлари бўйича мусобақалар ва веломарафонларни ўтказишга кўмаклашиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;

велосипед ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилашга ҳамда юқори спорт натижаларига эришишни таъминлашга қаратилган янги қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

7. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган махсус резолюциясига мувофиқ 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни этиб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳар йили 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолининг турли қатламларини жалб қилиш орқали узунлиги 15-20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳар йили 1 майга қадар веломарафонларни ташкил қилиш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва уларда қуйидагиларни назарда тутсин:

веломарафонларни ўтказишнинг аниқ жойлари ва маршрутларини белгилаш;

веломарафонларни ўтказиш жойларида велосипедларни ижарага олиш (байкшеринг) имкониятларини яратиш;

веломарафонлар ўтказишнинг жойлари ва маршрутлари бўйлаб йўл хавфсизлигини таъминлаш;

фуқаролар, шу жумладан, транспорт воситалари ҳайдовчиларини веломарафонлар ўтказиш жойлари ва маршрутлари тўғрисида олдиндан хабардор қилиш, транспорт тирбандликларининг олдини олиш;

веломарафонлар ғолиблари ва совриндорларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

веломарафонларда муваффақиятли қатнашган иштирокчиларни профессионал велоспортга жалб қилиш, уларни спорт-таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;

оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда веломарафонларни кенг ёритиш;

велосипедни оддий, қиммат бўлмаган, ишончли, экологик тоза ва мақбул транспорт тури сифатида кенг тарғиб қилиш;

3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни тўғрисида ахборотни тарқатишга кўмаклашиш.

8. Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерациясининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

велоспортнинг шоссе (Road) ва тоғ (MTB) турлари бўйича Тошкент вилоятида “Oqtosh-Chorvoq-Mountain”, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида “Save-Aral” кўп кунлик халқаро велопойгаларини;

велоспортнинг трек (Track) тури бўйича Тошкент шаҳрида “Silk-Road Tashkent”, Наманган шаҳрида “Silk-Road Namangan” кўп кунлик халқаро велопойгаларини;

велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури бўйича Жиззах вилоятида “Zaamin-Cup” халқаро велопойгасини;

велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) тури бўйича Тошкент шаҳрида “Tashkent-Grand Prix” халқаро мусобақасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган велопойгалар ва халқаро мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича “йўл хариталари”ни тасдиқласин. Бунда, велопойгалар ва халқаро мусобақани ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни қоплаш манбалари этиб ҳомийлик, маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар белгиланади;

велопойгалар ва халқаро мусобақада маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчи, тренер ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

2022 йил 1 январдан бошлаб республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига велоспорт турлари бўйича мусобақалар ва турнирларнинг киритилишини таъминласин ҳамда уларни юқори даражада ўтказиш чораларини кўрсин.

9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқоров) Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда қуйидагиларнинг 2022 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт мажмуасини қуриш. Бунда, мажмуа халқаро стандартларга жавоб берадиган 50 ўринли ётоқхона, 50 ўринли ошхона, тренажёр зали, тиббий пункт, велосипед таъмирлаш устахонаси, велосипедларни сақлаш хонаси, кийиниш ва ювиниш хоналари ва бошқа зарур инфратузилма объектларидан иборат бўлади, улар зарур замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади;

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида велоспортнинг трек (Track) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги велотрек спорт иншоотини қуриш. Бунда, иншоот халқаро стандартларга жавоб берадиган 50 ўринли ётоқхона, 50 ўринли ошхона, тренажёр зали, тиббий пункт, велосипед таъмирлаш устахонаси, велосипедларни сақлаш хонаси, кийиниш ва ювиниш хоналари ва бошқа зарур инфратузилма объектларидан иборат бўлади, улар зарур замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади;

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уй манзилида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси маъмурияти биносини барпо этиш. Бунда, мактаб-интернат халқаро стандартларга жавоб берадиган 100 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона, 100 ўринли ўқув биносидан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда велоспорт бўйича нуфузли халқаро профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида тегишли манзил ва участкадаги автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон велоспорт федерациясининг сўровномалари инобатга олинсин.

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров) мазкур бандда кўрсатилган спорт объектларини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.Хидоятов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишган ҳолда жорий йил якунига қадар велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт иншоотини қуриш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан 0,5 га ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда жорий йил якунига қадар велоспортнинг трек (Track) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги велотрек спорт иншоотини қуриш учун Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани ҳудудида тегишли ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда:

маҳаллий бюджетлар даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳудудий бўлинмалари учун ҳар йили 40 донадан велосипед ажратсин, шунингдек, велосипедчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2 тадан “Дамас” русумли автотранспорт воситаси билан таъминласин;

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳудудий бўлинмалари тўлақонли фаолият юритиши учун зарур чораларни кўрсин, шу жумладан, уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва велоспортни оммалаштириш мақсадида туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ҳаваскорлар ўртасида велопойгаларни мунтазам ташкил қилсин ва ушбу мақсадлар учун тегишли маҳаллий бюджетлардан маблағ йўналтирсин;

ҳар бир ҳудудда ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни ташкил қилсин.

11. Молия вазирлиги (Т.Ишметов):

а) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин;

б) 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ, тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда Клуб фаолиятини сақлаш, унинг моддий-техника базасини шакллантириш билан боғлиқ зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Давлат бюджетидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан:

2021 йил 1 октябрга қадар – 10 миллиард сўм;

2022 йилдан бошлаб – ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

12. Спорт-таълим муассасалари, олий таълим муассасаларининг велоспорт турлари бўйича бўлимлар ва Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар ва материаллар, велосипедларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига етти йил тўлмаган махсус автотранспорт воситалари ва тиркамалар 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилсин.

13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “UzReport” ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, спортчиларнинг профессионал фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар, мақолалар ва видеороликлар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцияларни ёритиб борсин.

Кинематография агентлиги ёшларнинг велоспортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли видеофильмлар тайёрланишини таъминласин.

14. Миллий антидопинг агентлиги (Н.Турсунов) бир ой муддатда велоспорт бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин ва уни амалга ошириш чораларини кўрсин:

спортчилар ва тренерларни “шаффоф спорт”га тарғиб қилиш;

саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;

спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш;

спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.

15. Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон велоспорт федерациясини Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-а уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.

16. Туризм ва спорт вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Қ.Каримов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М.Шаабдурахманов, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                         Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 24 сентябрь

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида