Велоспортчилар мамлакат чемпионатида рақобатлашмоқда
Тошкент шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин курашларга бой ўтмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида яккалик, жамоавий спринт ва жамоавий пойгаларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Яккалик пойгада эркаклар 4 км. масофада беллашди. Унда Даниил Евдокимов ғолиб бўлган бўлса, 3 км. масофада аёллар ўртасида Евгения Голотина маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Жамоавий спринт баҳслари 3 айланада ўтди ва унда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 1- жамоаси эркаклар ўртасида, Тошкент шаҳри 3-жамоаси аёллар тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Жамоавий пойгада Даниил Евдокимов мусобақанинг иккинчи олтин медалига эга чиқди. Аёллардан эса Екатерина Кнебелева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Чемпионатнинг бугунги пойгалари қуйидаги дастурлар бўйича ўтказилади:
Эркаклар ва аёллар (Чиқариб юбориш гуруҳ пойгаси, финал);
Эркаклар ва аёллар (200 метр масофага гит-спринт, саралаш);
Эркаклар (Медисон жуфтлик гуруҳ пойгаси, финал);
Аёллар (Медисон жуфтлик гуруҳ пойгаси, финал);
Эркаклар ва аёллар (200 метр масофага гит-спринт, финаллар).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА