Велосипедимни қачон қайтариб олсам бўлади?
Қўшнимнинг велосипедини ҳайдаб, кўчага чиққан эдим. Узоққа боролмадим, ички ишлар ходимлари олиб қўйишди. Қачон велосипедни қайтариб олсам бўлади, қўшним тинчлик бермаяпти. Пулини тўла ёки велосипедимни қайтариб олиб кел деяпти.
Қўшнимнинг велосипедини ҳайдаб, кўчага чиққан эдим. Узоққа боролмадим, ички ишлар ходимлари олиб қўйишди. Қачон велосипедни қайтариб олсам бўлади, қўшним тинчлик бермаяпти. Пулини тўла ёки велосипедимни қайтариб олиб кел деяпти.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан келган бу каби саволга Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди:
“Ҳурматли фуқаро, карантин чекловлари ечилганидан сўнг, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан велосипедингиз сақланаётган ИИО биноси ҳудудидан велосипедни олиб кетишингиз мумкин. Бу ўринда, аввал ҳам таъкидлаганимиздек, велосипедлар сақлангани учун тўлов ундирилмайди”.
Айни вақтда қамоқ жазосини ўтаётганлар билан боғлиқ бир қатор саволлар борлигини ҳисобга олиб мазкур мавзуда ҳам тушунтириш берилди.
– Коронавирус инфекциясини жазони ижро этиш муассасаларига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бу ерда сақланаётган шахсларни яқин қариндошлари билан учрашувлари, йўқлов ва бандероллар қабул қилиниши вақтинчалик тўхтатилган, – дейди Шоҳрух Ғиёсов. – Шу сабабли, карантин тугагунига қадар учрашувлар ва йўқлов посилкаларини етказиш имкони йўқ. Жуда керак бўлганда, муассасага мурожаат қилиб, масофада, яъни телефон орқали мулоқот қилишга рухсат берилади.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг афв этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида амалга оширилади.