Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Унда Сенат аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари, экспертлар, вилоят ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда коррупциявий ҳолатларга чек қўйишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа давлат органларида ички назорат етарли даражада амалга оширилмаётгани қайд этилди.

Қонунчиликка зид бўлган бундай ҳолатлар ҳудуддаги ҳар бир кенгаш аъзосидан ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш ва уларга чек қўйиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан самарали фаолият кўрсатишини талаб этиши таъкидланди.

Мажлис якунида ҳудуддаги коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан қўмитанинг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, вазирлик ва идораларга коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик ва идораларга коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш вазифаси юклатилди