Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Шерзодбек Робиев Андижон вилояти Балиқчи тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Президентимизнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билим ҳамда саводхонлигини бойитиш мақсадида  Адлия вазирлиги, унинг вилоят бошқармалари, туман, шаҳар бўлимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, Балиқчи туманидаги Чинобод маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳам тумандаги қатор маҳаллаларда яшовчи фуқаролар турли масала ва муаммолар юзасидан  мурожаат қилди. 

Айни кунда Чинобод маҳалласининг мавжуд 4 та кўчасида 550 га яқин оила таркибида 3 минг 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

[gallery-24171]

– Кўчамизга табиий газ тармоғи тортилган, – дейди Чинобод маҳалласи, Чашма кўчасида яшовчи фуқаро Тоҳиржон Шодмонов. – Лекин табиий газ таъминотида жуда кўп узилишлар бўлади. Ана шундан келиб чиқиб, қабулда кўчамиздаги хонадонларга газ баллони берилишини, суюлтирилган газ таъминоти йўлга қўйилишини сўраб, мурожаат қилдим. Ушбу масала мутахассис ва мутасаддилар томонидан ўрганилиб, якуний хулосага келинадиган бўлди. 

Қабул давомида фуқароларнинг даволаниш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, коммунал тўловлар ва бошқа турли масалаларга оид 30 дан зиёд мурожаатлари тингланди. Қатор мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, бир қатор мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Аксарият мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзолари билан суҳбатлашилди, қонун устуворлигини таъминлаш, тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришда маҳалла етакчиларининг фаоллигини янада ривожлантириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. 

Сайёр қабул доирасида туман Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан бепул тиббий кўрик тадбири ташкил этилди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ўринбосари маҳаллада сайёр қабул ўтказди