Вазир муддатидан олдин овоз берди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов хориж сафарида бўлиши боис 894 -сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилди ва ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муддатидан олдин овоз берди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тўхтатилади.


Муҳайё Тошқораева, ЎзА