Ватанпарварлик – улуғ фазилат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ватанпарварлик тарғиботига бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да бўлиб ўтди.
[gallery-15449]
Фестивалда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, фахрийлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Дастлаб “Ватанпарварлик карвони” ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида боғ бўйлаб юриб ўтди.
Фестиваль доирасида фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги усталарининг жанговар ҳаракатлари намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда ҳарбий қисм техникалари ва қурол-аслаҳа кўргазмалари ёшлар эътиборига ҳавола қилинди. Ҳарбий оркестр жамоасининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари фестивалга байрамона кайфият бағишлади.
<iframe width="928" height="522" src="https://www.youtube.com/embed/7W4T885bRLc" title="Vatanparvarlik – ulugʻ fazilat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА