Ҳарбий соҳада эрилишилган ютуқлар, буюк саркарда боболаримизнинг амалга оширган ишлари ва бебаҳо меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш орқали ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соҳани ёш, чинакам ватанпарвар ва юксак ҳарбий билимга эга мутахассислар билан таъминлаш олий мақсаддир.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бўлимлари томонидан бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тизим фаолияти ривожида дастуриламал бўлмоқда.

– Ташкилотимизнинг асосий мақсади Ватанимиз хавфсизлигини, унинг қуролли кучлари, мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммаси, хусусан ёшларни меҳнат ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлашдир, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Неъматулла Ғофуров. – Бугунги кунда Кенгаш тасарруфида 13 та ўқув спорт техника клуби ва вилоят техник, амалий спорт турлари маркази бўлиб, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида камол топтириш, шаҳар ва туманларда, чекка, олис ҳудудларда техник-амалий спорт турларини ривожлантириш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида эътиборга салмоқли ишлар қилинди. Ўқув спорт техника клубларидаги ташкилотларда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича мавжуд 44 та спорт секциясида мунтазам равишда 600 дан ортиқ ҳаваскор спортчи шуғулланмоқда.

Хусусан, “Ватанпарвар” ташкилоти – менинг танловим!” шиори остида бўлиб ўтган элликдан ортиқ “Очиқ эшиклар куни” тадбирида иштирок этган беш мингдан зиёд ёшларга мавжуд спорт секциялари ва ўқув курсларининг имкониятлари намойиш этилди.

Тизимдаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсларида ўқиётган фуқаролар билан машғулотлардан ташқари вақтда “Ватан тараққиётига хизмат – олий шараф”, “Ватанпарварлик – олий мақсадим!”, “Инқироз ҳолатини енгиб ўтиш психологияси”, “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ўрни”, “Йўл ҳаракати қоидалари ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш” сингари долзарб мавзуларида ўнга яқин семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларга 500 дан ортиқ ёш жалб этилди.

Бундан ташқари, ташкилот томонидан жойлардаги мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида уюштирилган “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларига “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти ва унда яратилган имкониятлар ва имтиёзларни етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда икки мингдан ортиқ ўқувчиларнинг қатнашуви таъминланди.  

Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ўтказилган “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинида қатнашган 220 нафар ёш учун ҳудудий кенгаш томонидан ташкилот тизимида фаолият юритаётган ўқув курслари, спорт секциялари ва тўгаракларнинг кўргазмалари намойиш этилди.  

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги ўқув ва спорт ташкилотлари томонидан техник касбдаги мутахассисларни тайёрлаш доирасида 2 минг 175 нафар ҳайдовчи тайёрланди ва қайта тайёрланди. Шунингдек, ташкилот тасарруфидаги барча ўқув ва спорт ташкилотларида йўл ҳаракати қоидаларига 117 нафар ҳайдовчининг малакаси оширилди. Турли тоифадаги ҳайдовчиликка тайёрлаш мақсадида “Е-АVТОМАКТАВ” электрон платформасидан кенг кўламда фойдаланилмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. Қайд этиш керакки, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш йўлида Уйчи тумани ўқув спорт техника клубининг ўқув-машқ негизи (автодром) учун 40 миллион сўм маблағ сарфланди.

Биргина жорий йилнинг ўтган даврида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича календарь режага асосан Наманганда туман, вилоят ва Республика миқёсида 40 га яқин турнир ўтказилди ва унда 2 минг 190 нафар спортчи қатнашди.  

Масалан, шу йил апрель ойида Учқўрғон туманида бўлиб ўтган картинг бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 70 дан зиёд спортчилар беллашиб, уларда умумжамоа ҳисобида Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилояти жамоалари энг юқори ўринларни эгаллади.

Наманган шаҳри мезбонлигида ўтган ёшлар ўртасидаги “пневматик қуролдан ўқ отиш” бўйича мамлакат чемпионатида эса Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятлари жамоалари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар” – ёшларга таянч ҳамда суянч