“Ватанпарвар” ташкилотида ўзига хос учрашув
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашида раҳбарлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув ташкилотнинг биринчи раиси, истеъфодаги генерал-майор Жамшир Шохмардонов ва амалдаги раҳбар полковник Ҳусан Ботиров ўртасида кечди.
Жамшир Шохмардонов 30 йил аввал "Ватанпарвар" ташкилотининг ташкил этилиши ва унинг дастлабки фаолияти ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Ҳусан Ботиров эса ҳозирда ташкилот томонидан ҳарбий ватанпарварлик, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ҳамда оммавий техник касб мутахассисларини тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ушбу йўналишларда йўлга қўйилган тизимлар тўғрисида маълумот берди.
Жамшир Шохмардонов бу ишлардан мамнунлигини айтиб, меҳнат жамоасига оқ йўл тилади.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА