Ватанимиз тарихидаги 8 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1420 йил (бундан 605 йил олдин) – Соҳибқирон Амир Темурнинг ўғли, Темурийлар ҳукмдори Шоҳрух мирзо Сабзавор яқинидаги Баҳробод қасабасида машойихлар раҳбари, муҳаққиқлар таянчи бўлмиш Шайх Саъдуддин Ҳумувий мақбарасини зиёрат қилди ва муҳтожларга назру садақалар улашди. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, Шоҳрух Мирзо мазкур мақбарани кейинчалик ҳам кўп бора зиёрат қилган. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, кубравийлик таълимоти намояндаси Саъдуддин Ҳумувий (вафоти 1260 йилда) Шайх Нажмиддин Кубронинг шогирдларидан бўлган. Пиридан иршод олганидан сўнг дастлаб Қосиюн тоғи (Сурия), сўнг Баҳробод (Хуросон)да кубравийлик тариқатининг ёйилишига жонбозлик кўрсатади. У “Тасаввуф машъали”, “Маҳбуб” каби китобларнинг муаллифидир. Асарлари мураккаб услубда ёзилган бўлиб, рақамлар, турли геометрик шакллар кўп қўлланилган. Алишер Навоий ўзининг “Насойим ул-муҳаббат” асарида Саъдуддин Ҳумувий Шайх Маждидидин Бағдодий билан Шайх Нажмиддин Кубро ўртасидаги кудурат бартараф қилинишида воситачи бўлганлиги ҳақида маълумот берилиб, у ҳақда алоҳида фасл ажратилган.

1858 йил (бундан 167 йил олдин) – Қўқон хони Маллахон (ҳукмронилиги 1858–1862 йиллар) Тошкентга келди ва Бухоро амирлигига қарши курашларда катта жонбозлик кўрсатган Қаноатшоҳни Муҳаммад Мусобек ўрнига Тошкент беклигининг ҳокими этиб тайинлади.

1907 йил (бундан 118 йил олдин) – “Таржимон” газетасида хабар берилишича, Тошкентда қаттиқ зилзила бўлиб, у 2 дақиқа давом этган. Зилзиланинг энг шиддатлиси Самарқандда бўлган, бир неча марта қимирлаган, бинолар йиқилган, Бибихоним мадрасасининг минораси ҳам йиқилган. Қўқон ва Каттақўрғонда ҳам икки марта қаттиқ ер силкинган.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – Москвада Турккомиссия (Россиянинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси) ташкил қилиниб, у Тошкентга жўнатилди. Турккомиссия ўлка тарихила ўта машъум роль ўйнади.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Бухоро республикаси ҳукумати раиси Файзулла Хўжаев бошчилигида ташкил этилган Россиядаги очларга ёрдам кўрсатиш қўмитасининг 8 октябрдаги мажлисида Бухоро ҳукумати вакилларидан ташқари Бошқирд Республикаси, Уфа шаҳри вакиллари, Туркистон республикаси мухтор вакили иштирок этди. 

Унда Россиянинг очарчилик ҳукм сураётган губерналаридан 1500 болани кўчириб келтириб жойлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш, Бошқирдистонга жўнатилаётган озиқ-овқатнинг учдан бир қисмини қабул қилинган 500 киши учун ажратиш масалалари муҳокама қилиниб, юқоридаги вазифаларни амалга ошириш Бухоро иқтисодиёт ва маориф нозирликларига топширилди.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Иномжон Хидиралиев Туркистон республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси раиси лавозимини эгаллади. У бу юксак мансабда ўз миллати, туркистонликлар манфаатини ҳимоя қилганлиги учун 1924 йил январида ишдан олинди. Иномжон Хидиралиев 1928 йил 31 декабрда Москвада “Национал” меҳмонхонасида сирли ва фожиали суръатда ўлдириган.

1931 йил (бундан 94 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов таваллуд топди (вафоти 2019 йил). У 2001 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1953 йил (бундан 72 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукуматиининг “Алишер Навоий номли опера ва балет театри ишини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорда театр ижодий фаолиятидаги камчиликлар тилга олиниб, театр репертуарига қўйилаётган асарлар томошабинлар талабига жавоб бермаслиги таъкидланди. Қарорда янги опера ва балет асарлари учун танлов эълон қилиш, 1953–1954 йиллар мобайнида театр биносини таъмирдан чиқариш каби тадбирлар белгиланди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Украинада Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида”, “Латвия Республикасида Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида”, “Берлин шаҳрида Германия Федератив Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг бўлимини очиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди. 

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – “Истиқлол йилномаси”да қайд этилишича, 8 октябрда матбуотда эълон қилинган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти ходимлари германиялик ҳамкасблари билан биргалиқда беш минг йил муқаддам Ўзбекистон ҳудудида таркиб топган йирик кон-металлургия базасини топишди.

Қадимий кон-металлургия минтақаси Зирабулоқ ва Зиёвуддин тоғ этакларидаги Қарнобдан Жанубий Қизилқумгача чўзилиб кетган бўлиб, у минтақамизда вужудга келган цивилизацияларни мис ва қалай билан таъминлаган. Булар инсоният тарихидаги энг муҳим металлар қотишмаси – бронза бўлиб, бутун бир давр номини англатади. Қадимий қазув ишларининг кўплаб излари топилган Қизилқум ва унга туташ жойларда маъдан қазиб чиқариш асосан эрамиздан аввалги икки мингинчи йилларда олиб борилган.

Коннинг очилиши мамлакатимиз ҳудудида кенг миқёсда бронза қазиб чиқариш ишлари олиб борилганлигидан гувоҳлик беради, бу эса тарихий адабиётларда бронза ва ундан ясалган буюмлар бизга Жанубий Эрон ва Олтойдан келтирилгани ҳақидаги фикрларни инкор этади. Демак, Сўғд, Бақтрия, Хоразмдаги жаҳонга машҳур қадимий ёдгорликлардан топилган бронзадан ясалган меҳнат қуроллари ва бошқа буюмлар асосан маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсули эканлигидан далолат беради.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. 

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Мактабгача таълим соҳаси учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, таълим муассасаларининг олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Президент қарори билан Тошкент шаҳрида “А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанимиз ҳудудида камида беш минг йиллик тарихга эга мис ва қалай конлари топилганини биласизми?