ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида ҳам ушбу сана муносабати билан “Ватанимга таянчман” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, ишончли ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучларимиз шакллангани - асосий эришилган ютуқларимиздан бири ҳисобланади. Миллий армиямизда хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг ҳақиқий шон-шараф ишига айланган. Биз яшаб турган заминни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, тоза ҳавосию фаровон ҳаётимизни таъминлашда ўрмон хўжалигининг ўрни беқиёсдир. Шу боис Қўмитада фаолият олиб бораётган барча эркакларини Ватан ҳимоячилари дея ишонч билан айтиш мумкин.

[gallery-5452]

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат Мадҳияси билан бошланди. Байрам тадбирида иштирок этган “Саодат” журнали бўлим бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Қутлибека Раҳимбоева, “Ветеран” жангчи фахрийлар Кенгаши “Ватанпарвар” фидоийлар жамоаси бадиий раҳбари Алишер Ҳамроев ҳамда унинг жамоадошлари ижросидаги шеър ва қўшиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади. “Ватан” фонди бўлим бошлиқлари Ҳусанбой Ғаффоров, Ботир Содиқов ҳам учрашувда бугунги байрам, дориломон кунларнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш борасида илиқ фикрлар билдиришди.

Ватан, ватанпарварлик, юрт келажаги ҳақида дил сўзлари янгради. Ҳозирги тинч-дориломон кунларимиз учун ўз азиз жонини жанг майдонларида қурбон қилган ёш аскар ва зобитларнинг жасорати ёд этилди. Қўмита хотин-қизларининг бадиий чиқишлари барчани хушнуд этди. Байрам иштирокчиларига эсдалик совғалари, ташаккурномалар, турли йўналишлар бўйича ўтказилган номинация ғолибларига дипломлар тақдим этилди.

Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Усмонов тадбир иштирокчиларини бугунги байрам билан табриклаб, ватан ҳимояси ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини таъкидлади.

Ватанимиз ҳимоячиларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, улкан муваффақиятлар тиланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанимга таянчман