Ватанга садоқат – олий бурч!
Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисмида 2026 йилги чақирув асосида хизматга қабул қилинган бир йиллик ҳарбий хизматчилар учун тантанали Ҳарбий қасамёд маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ёш аскарлар Ватанга садоқат билан хизмат қилишга, унинг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя этишга қасамёд қилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан мутасаддилар ҳарбий хизматнинг шарафли ва масъулиятли эканини алоҳида таъкидлаб, ёш хизматчиларга юксак интизом, фидойилик ва садоқат билан хизмат қилиш зарурлигини уқтирди.
[gallery-28924]
Унда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий қасамёд – ҳар бир ҳарбий хизматчининг Ватан олдидаги муқаддас бурчини англаш, халқ тинчлиги ва юрт осойишталигини ҳимоя қилиш йўлидаги қатъий позициясини намоён этувчи муҳим босқичдир.
Тадбир юқори савияда, кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири