Ватанга қасамёд — муқаддас бурч (+видео)
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида барча туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарларининг қисқа муддатли ўқув курси, Қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчиларининг ҳамда “подполковник” махсус унвони олиш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курслари якунланиши муносабати билан битирув тадбири бўлиб ўтди.
Шунингдек, Институтининг касбий тайёргарлик факультети “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчиларнинг қасамёд қабул қилиш тантанали маросими ҳам ўтказилди.
Тадбирда вазирлик масъуллари, институт раҳбарияти, ходимлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари тингловчиларнинг ота-оналари ва яқинлари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир бошида ўзининг шижоати ва билими билан намуна кўрсатган тингловчилар томонидан саф майдони бўйлаб ўзгача ғурур ва чуқур масъулият билан баланд кўтарилган ҳолда давлатимиз байроғи вазирлик оркестри ижроси остида, тантанали равишда олиб ўтилди ҳамда бир чизиқда росланиб саф тортган тингловчилар ва бошқа иштирокчилар томонидан давлатимиз мадҳияси ижро этилди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов ўз нутқида истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида профессионал асосдаги ички ишлар органлари шакллангани, ушбу тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида масъулият билан хизмат олиб бораётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бошқа сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янгича тизими яратилганини, ички ишлар органларини эл-юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том маънода халқпарвар тизимга айлантириш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, қасамёд қабул қилган тингловчиларга келгуси шарафли хизмат фаолиятларида муваффақиятлар тиланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GvtJ9m4-2ho?si=W1pt9ih12XWrHPRG" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА