“Ватанга қасамёд” матни тарғиботи
Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!” шиори остида “Ватанга қасамёд” матнининг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!” шиори остида “Ватанга қасамёд” матнининг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи томонидан Термиз ихтисослаштирилган олимпия мактаб-интернатида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди.
Сўнгги йилларда Қуролли Кучларимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимиз мудофаа қудратини тубдан мустаҳкамлаб, халқимизнинг тинч, осуда ҳаётини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. Замонавий ҳарбий техника ва қурол яроғ билан таъминланиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириб, ватанпарварлик туйғуларини янада оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қуролли Кучлар сафига кираётган ҳарбий хизматчилар ҳаёти давомида бир марта қабул қиладиган “Ҳарбий қасамёд” матни “Ватанга қасамёд” матнига ўзгаргани ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.
Тадбир бошланишида шу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр жўрлигида Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси ижро этилди. Ҳарбий хизматчи томонидан “Ватанга қасамёд” матни тантанали ўқиб эшиттирилди.
– Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига кўра “Ватанга қасамёд” матни мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш муҳим вазифаларимиздан бирига айланди, – дейди Жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник З.Юсупов. – Бу ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларнинг маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади. Бўлажак Ватан ҳимоячиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишига кўмаклашади.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва бўлажак ёш спортчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбий хизматчилар, Термиз ихтисослаштирилган олимпия мактаб-интернати ва Термиз санъат мактаби ўқитувчилари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди.



