Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳридаги 2-сонли махсус маданият марказида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўзи ожизлар жамияти аъзолари ўртасида “Ватан учун яшайлик!”  кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда иштирокчиларнинг замонавий эстрада қўшиқчилик санъати, халқ қўшиқлари ва бадиий ўқишлар йўналишидаги байрам чиқишлари йиғилганларни бефарқ қолдирмади.

Кўрик-танлов якунида иштирокчиларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватан учун яшайлик!” кўрик-танлови ўтказилди