Ватан тараққиёти ёшлар қўлида
Навоий вилоят Маънавият ва маърифат марказида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловни ўтказишдан мақсад, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштиришга қаратилган.

Танловда шаҳар ва туманлардан танлаб олинган иқтидорли ёшларнинг ижод намуналари кўриб чиқилиб, муносиб, деб топилганлари вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Натижада вилоят босқичида 37 нафар иштирокчи белгиланган Низом талаблари асосида “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича билим ва иқтидорларини синовдан ўтказди.
Якунда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ғолиб бўлган 9 нафар иштирокчи тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА