Ватан ҳимояси – олий шараф
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни катта тантана билан нишонланди.
Кармана туманидаги Хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида вилоят ҳокими К.Турсунов, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ёшлар иштирок этди.
Ҳарбий хизматчиларнинг саф юриши ва ҳарбий техникалар намойиш этилган ҳарбий парад тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.


