26 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни

 Дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда миллий манфаатларимизни таъминлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.

 Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.  

 Буни амалда таъминлаш учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари зарур куч ва воситалар билан таъминланган. Муҳими, соҳанинг тубдан ислоҳ қилингани натижасида мазкур хизматда Ватанга ҳимоясига ишончли қалқон бўлишга қодир ходимлар хизмат олиб бормоқда.  

 Бугун ана шундай фидоийларнинг касб байрами!  

 2021 йил 14 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун билан 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни, этиб белгиланди.

Хабарингиз бор, бундан олдин 5 апрелда бу сана нишонлаб келинаётган эди. Аммо норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш натижасида мазкур хизматининг тарихи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ–265-сонли фармонига бориб тақалиши маълум бўлди.  

Шу боис, қонуншунослар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами нишонланганидан кейин 26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигини ўтказиш мантиқан тўғри эканини эътироф этди.  

Айтиб ўтиш керакки, ДХХ идоралари томонидан 2018-2020 йиллардан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда 13 та террорчилик ҳаракатининг олди олинган. Улардан 4 таси Ўзбекистонда, 9 таси ҳамдўстлик мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди.  

Шунингдек, 1,3 минг килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. Мингдан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.  

2020 йилнинг ўзида экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилди. Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди.  

Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд. сўм давлат фойдасига ундирилди. Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 жиноий гуруҳ фош этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган “Меҳр” гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган юзлаб аёллар ва болалар мамлакатимизга олиб келинди.

Қайд этиб ўтиш керакки, илгари ушбу тизимда ишлаган айрим шахсларнинг ноқонуний қилмишлари туфайли бу соҳа танқидлар нишонига ҳам айланди.  

Аммо бугун халқимиз Давлат хавфсизлик хизматининг ўрни нақадар муҳимлигини тан олиб, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш тарафдори. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда доимий фикрлар билдириб борилмоқда.  

Дарҳақиқат, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг олий мақсади жонажон Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши ва халқимизнинг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Бу олий мақсад йўлида хизмат ходимларига куч-қувват тилаймиз!  

Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини касб байрами билан қутлаймиз! 30 йиллик тўйингиз муборак бўлсин!  

             Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоясининг ишончли қалқонлари