Мамлакатимизда эмлаш жараёнлари жадаллик билан давом эттирилар экан, жараён билан боғлиқ тур хил вазиятлар учраб турибди.

Аҳоли шуни билиши керакки, уларнинг саломатлигига масъулият билан ёндашиш шифокорларнинг асосий  бурчидир. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунованинг ССВ матбуот хизматига таъкидлашича, барча даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий ходимлари, улар давлат ёки хусусий секторга қарашли бўлишидан қатъий назар, эмлашдан кейинги ножўя белгилар билан мурожаат қилган беморларда эмлашдан кейинги реакция ёки эмлашдан кейинги асорат борлигини аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиб, рўйхатга олишга масъулдир.

– Эмлаш жараёнида юритилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва эмланиши лозим бўлган аҳоли қатламининг эмлашлар билан тўлиқ қамраб олинишига даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокори ўринбосари, бош ҳамшира ва мазкур муассасанинг оилавий шифокорлари масъул ҳисобланади, – дейди Д.Турсунова. – Улар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнида эмланиши белгиланган контингент тўлиқ рўйхатга олинганлиги ва emlash.uz ахборот тизимига киритиб борилишини, шу жумладан, уй шароитида эмланадиганлар сонини; эмлашларнинг ўз вақтида олиб борилишини ва тўлиқ ўтказилишини; эмлашга берилган тиббий чекловларнинг асослилигини ва тиббий чеклов берилган аҳолининг тўлиқ ҳисобга олинишини; шифокорлар томонидан эмлаш ўтказишга ёки тиббий чеклов беришга бўлган асосларни; эмлаш ҳисоботларининг ўз вақтида тайёрланиши ва топширилишини; эмлашдан кейинги реакция ва асоратларнинг рўйхатга олинганлигини; эмланганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг берилишини текшириб боришлари керак.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакцинанинг самарали қўлланилишига даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ва масъул ходими жавобгардир