Ўтган йил декабрида коронавируснинг янги штамми – "Omicron" фаол тарқала бошлади.

Бир қанча экспертлар омикрон “ҳиндча вариант” – “дельта” штаммидан анча хавфли ҳамда эмлаш самарадорлигини пасайтиради, дея тахмин ҳам қилишганди. Шу маънода биз ҳам бу саволга жавоб олишга қизиқдик.

Хўш, омикрон ҳақида ҳозирча нималар маълум? У чиндан дельта штаммдан хавфлироқми? "Omicron"учун янги, алоҳида вакцина ишлаб чиқариш зарурми?Шу каби саволларга шифокор-инфекционист Андрей Поздняковнинг жавобини келтириб ўтамиз. kommersant.ru  сайтида эълон қилинган  интервьюсидан: 

– "Omicron" ва “дельта” штаммлари фарқи нимада? Вируснинг янги вариантини хавфлироқ дейиш мумкинми?

– "Omicron" “дельта”га қараганда юқумлироқ, клиник намоён бўлишида ҳам фарқлар мавжуд (аммо унча катта эмас).

“Дельта” штамми оддий респиратор инфекцияга (нафас йўллари инфекциясига) ўхшаш, патогномоник, яъни фақат ушбу штамм учун хос хусусият касб эта бошлади. Ҳид билиш йўқолиши кўринишидаги аломатлар эса камая бошлади.

"Omicron" штаммида эса ҳозирча патогномоник ҳеч нарса топилмади: респиратор намоён бўлиш, мушаклар оғриғи, кучли чарчоқ, тунги терлаш, иштаҳа пасайиши бошқа ўткир респиратор инфекцияларда ҳам учрайди.

– "Omicron" ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас. Айнан ҳозир нималар маълум?

– Бу штамм илк бор бир ойча аввал Ботсвана, Жанубий Африка олимлари томонидан аниқланган эди. У дельтага қараганда тезроқ тарқалмоқда.

Ҳозирча ушбу штаммнинг патогенлиги ошиши ҳақида кам маълумот мавжуд. Патоген бўлиш-бўлмаслигини яқин бир-икки ой ичида билиб олсак бўлади.

– Вакциналар омикронга қарши самарасиз бўлиб қоладими?

– Немисва британиялик тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, омикрон штамми эмланганларда кўпроқ учрамоқда экан. Эътибор беринг, “эмланганлар орасида кўпроқ” дейиляпти. Сабаби, вируснинг бу штамми тарқалган мамлакатларда эмланмаганлардан эмланганлар кўпроқ. Шуни ҳам инобатга олиш зарур.

Яна бир гап. Эмланганлар ва эмланмаганларга касаллик қандай таъсир қиляпти, шуни аниқлаш, солиштириш керак. Шунда вакциналарнинг янги штаммга қандай таъсир қилиши маълум бўлади.

P/S: «Pfizer» бош директори Альберт Бурла жорий йил 10 январида омикрон штаммига қарши вакцина баҳоргача тайёр бўлишини эълон қилди.

Вакциналар инфекцияни юқтириш эҳтимолидан 100 фоиз ҳимоя қилолмаслиги мумкин. Аммо мабодо вирусга чалинса ҳам, вакцинация туфайли касаллик енгил кечади.

– Башарти омикрон дельтадан юқумлироқ экан, унда вакциналар хусусиятига ўзгартиришлар киритиладими?

– Агар вакциналар бу ёғига фойда бермай қолса, ўзгаришлар дарҳол амалга оширилади. Ҳозирда бундай маълумотлар йўқ. Вакцина ишлаб чиқувчилар фаол равишда маълумот тўплашмоқда ҳамда керак бўлганда технологик ўзгаришларни режалаштиришмоқда.

Вакцинаяратиш усуллари маълум бўлгани сабабли мабодо ўзгариш киритилган ҳолларда ҳам вакциналар мутлақо янгитдан яратилмайди. Чунки вирус “матрица”си (ўзаги) олимларга маълум.

Мавзуга яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, ЖССТга кўра, "Omicron"ни тўхтатиш учун ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизи эмланиши керак экан.

Мафтуна Каримова тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакциналар "Omicron" олдида ожизми? Янги штаммнинг давоси қандай?