Барчамиз кузатиб, билиб турибмиз: кун сайин жаҳонда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коронавирус билан касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски, шифохонада даволанаётганлар орасида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бор...  

– Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли - эмлаш ҳисобланади, – деди  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида  берган интервьюсида.  – Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

Шу боис, жорий йилнинг 1 сентябригача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.

Ўзбекистонда эмлаш жадвалига мувофиқ, 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Уни Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди.  Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.

Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади.

Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятидаги сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади.

Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади.

Моҳигул Қосимова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар