“Вагнер” хусусий ёлланма аскарлар гуруҳи Малида
Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Малига 500 нафар ёлланма аскарини юборган. Бу ҳақда Aфрика давлатларидан бирининг ОAВлари хабар бермоқда.
Хабарга кўра, “Вагнер” жангарилари Малининг пойтахти Бамакога бир кечада етиб келган. Мали расмийлари ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
Ғарб давлатлари Россиянинг Вагнер ёлланма аскарларининг Малида жойлаштирилишини кескин танқид қилди. Белгия, Канада, Чехия, Дания, Эстония, Франция, Германия, Италия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Руминия, Испания, Швеция ва Буюк Британия вакиллари қўшма баёнот билан чиқди. Баёнот маълумотига кўра, россиялик Вагнер жангариларининг Малида бўлиши Ғарбий Aфрикадаги вазиятни ёмонлаштиради ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни оғирлаштиради. Ҳужжатда таъкидланишича, бу қадам Малидаги тинчлик ва ярашув келишувини хавф остига қўйиши мумкин.