Ваҳимага берилма, огоҳ бўлайлик
Хитойда тарқалган коронавирус айни вақтда бутун дунёга хавф солмоқда.
Хитойда тарқалган коронавирус айни вақтда бутун дунёга хавф солмоқда. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача, айниқса аҳоли гавжум жойларда эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур.
Бугунги кунда, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташқаридан коронавирус ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар кириб келишини олдини олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида мувофиқлаштириш штаби ташкил этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш марказининг ҳудудий бўлимларида жами 34 мутахассисдан иборат 17 дезинфекция гуруҳлари тузилган, мазкур гуруҳлар зарур восита ва жиҳозлар, махсус автомашиналар билан таъминланган бўлиб, зарурат бўлганда фаолият олиб бориш учун шай ҳолатга келтирилган.
Қорақалпоғистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан COVID19 инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш мақсадида, давлатимиз чегараларидаги 3 та божхона постларида санитария-карантин пунктлари (СКП) иш олиб бормоқда.Божхона постлари орқали чет эл фуқароларининг республикамиз ҳудудидан чиқиб кетишлари ва Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга киришлари учун зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, коронавирус инфекциясига чалинмаслик, унинг тарқалишини олдини олиш бўйича аҳолининг билим ва тушунчаларини бойитиш, шунингдек, асоссиз, ёлғон, инсонларни саросимага солувчи маълумотлар, турли миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасидаги413 та маҳалланинг ҳар бирида маҳалла раислари, мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, депутатлар, маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди. Гуруҳ аъзолари томонидан, коронавирус вирус инфекциясининг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур барча чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус туфайли Қорақалпоғистон Республикасида ҳам таълим муассасалари фаолияти, оммавий тадбирлар ўтказилиши вақтинча тўхтатилди. Лекин ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, муассасалар, бозорлар савдо мажмуалари, дўконлар, жамоат транспорти бир маромда ишламоқда.
Бу борада қатъий режа асосида ишларни тизимли ташкил этиш ва тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориш кутилган натижаларни беради.
Шу боис, ваҳимага берилмай, барчамиз ушбу инфекциянинг юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳушёр бўлиб, эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаатида, жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин.
Яна фатвода, бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир”, деган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.
Шу мақсадда, аҳоли айнан, карантин даврида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиш жойларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишларини ўтказиш, аҳоли ўртасида тозалик ва гигиенага риоя этиш ишларини амалга оширишимиз ва имкон қадар тўйлар, оилавий тантаналарни вақтинчалик қисқартириш ёки тўхтатишимиз орқали, касаллик тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларимизни қўшган бўлар эди.
Азиз юртдошлар, муҳтарам опа-сингиллар ва ака-укалар. Бу ҳолат вақтинчалик бўлиб, эпидемиологик ҳолат барқарорлашганидан сўнг, тўйларни,оилавий тантаналарни ва жамоат бўлиб, маънавий-маърифий тадбирларни давом эттирамиз.
Сағындық Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири