Бугундан “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йилдан буён мамлакатимизда ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиб келинмоқда.

Яхши анъана тусини олган мазкур ҳафталикдан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишни кенг тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган.

Бугунги очилиш маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейларга тақдим қилинди.

Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Ixx9xvuo3r4" title="V Respublika “Kitobxonlik haftaligi”ning ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди (+видео)