Мамлакатимизда узумчилик соҳасини ривожлантириш, янги узумзорлар, хусусан, саноатбоп токзорлар кўламини кенгайтириш ва қайта ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Саноатбоп, ҳосилдор узум навларини кўпайтириш, узумчилик бўйича малака ва тажрибаларни алмашиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

 Узумчиликда янги навларни яратиш, ҳосилдор навларни сақлаб қолиш борасида минтақамизда ягона ҳисобланмиш Ўсимликлар генетик ресурслари институтининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. 1924 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ушбу институтда бугунги кунда узумнинг 1800 дан ортиқ нави ўстирилмоқда. Хусусан, Франция, Австрия, Америка, Германия, Япония ва яна ўнлаб давлатлардан олиб келинган ток кўчатлари бу ерда илмий ходимлар ва мутахассислар томонидан илмий тажриба асосида ўрганиб келинади.  

 Ҳайратланарлиси, мазкур институтда ўстириб келинаётган узум навларининг баъзилари ҳатто ўз мамлакатларида ҳам сақланиб қолинмаган. Институт жамоасининг таъкидлашича, мамлакатимизга келган француз мутахассиси узумнинг “Фердинанд Де Лесп” нави юртимизда етиштирилаётганини кўрганида, кўзидан ёш қалқиган экан. Чунки нав оригинатори бўлган ушбу узум нави Франциянинг ўзида йўқолиб кетган. Дарҳақиқат, халқнинг узоқ йиллик озиқ-овқат манбаи бўлган ушбу навнинг ўз мамлакатида сақланиб қолинмагани ва уни ўзга юртда намуна сифатида асраб келинаётганини кўрган ушбу меҳмоннинг ҳаяжонини тушунса бўлади.  

 Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибига солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда Ўсимликлар генетик ресурслари институтида 8 та узум навидан бир миллион дона кўчат етиштирилмоқда. Асосан данаксиз, совуққа чидамли ушбу узум кўчатларини етиштириш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари, аҳоли хонадонига етказиб бериш учун бир миллиард сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Ушбу маблағлардан оқилона фойдаланилган ҳолда бу ерда дунё бозорида машҳур, Европада кенг тарқалган навлар — Пино гри, Пино минье, Каберне Совиньон, Каберне Фран, Рислинг, Донзелино, Шардоне, Гран Нуар, Аспиран белый, Аспиран черный, Теньтюрье каби саноатбоп узум навлари кўпайтирилмоқда.  

 Бундан ташқари, Европа ва МДҲ давлатларига экспорт қилиш мумкин бўлган 10 дан ортиқ саноатбоп узум навлари танлаб олиниб, чегараланган миқдорда кўпайтириш питомниклари ташкил қилинган. Жумладан, Шардоне, Совиньон, Каберне Совиньон, Каберне Фран, Пино Нуар, Пино Блан, Алеатико ва бошқа узум навлари кўпайтириляпти.

Узумчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазкур институт ва олимлар ҳаётида ҳам ўз аксини топиб бормоқда. Бугун институтда фаолият кўрсатаётган 88 нафар ишчи-ходимнинг 27 нафари илмий ходимлардир. Соҳа бўйича олиб борилаётган аксарият тадқиқотларга ушбу даргоҳ олимлари бош-қош бўлмоқда.  

 Бир сўз билан айтганда, узумчилик соҳасида мазкур институтнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу маънода ушбу институтни ҳақли равишда узумчилик генофондининг олтин заҳираси, дейиш мумкин.  

 М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узумчилик генофондининг олтин заҳираси