“Uzbekistan Airways”дан янги йил байрами
Жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 12:00 да Шота Руставели кўчаси, 9 уйда жойлашган “Uzbekistan Airways Sales” филиалида янги йил байрами бўлиб ўтади.
Қорбобо ва қорқиз болалар ҳамда катталар учун қизиқарли танловлар, викториналарни ўтказади.
“Uzbekistan Airways” компанияси маълумотларига кўра, Тошкент-Пхукет-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар ўйини ҳам айнан шу ерда бўлиб ўтади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА