
“Ҳаж-2025” дастури бошлангани муносабати билан 2025 йилнинг 14 апрелидан бошлаб "Uzbekistan Airways" Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди.
"Uzbekistan Airways" матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.
Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.
Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, "Uzbekistan Airways" томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.
Ш.Маматуропова, ЎзА