Уйғониш тимсоли, шарқона янги йил ибтидоси бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади. Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятлари, орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём, айниқса, мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элатларга мансуб барча ватандошларимиз учун умумхалқ байрамига айланди. Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.

Жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалби ва онгида Ватанимизнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда Наврўз байрамининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Наврўз – чинаккам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Минг йиллар олдин ота боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлса, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда.

Дарҳақиқат, Наврўз бу тинчлик тотувлик ва фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар шу юртда яшаётган барча учун бирдек севимли айём. Кексаю-ёш учун бирдек азиз шодиёна. Халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча ва тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган байрам.

Шу муносабат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Миробод туманидаги “Баёт” кўзи ожизлар маҳалласида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя асосида хайрия тадбири ўтказилди.  

Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Унда сўз олганлар Наврўз инсоний меҳр-оқибат, самимий мурувват, саҳоватпешалик, бағрикенглик байрами эканлигини алоҳида таъкидлаб, барчани бу гўзал лаҳзалар билан муборакбод этди.  

Тадбир давомида миллий қадриятларимиз, анъана-ю удумларимиз, шу жумладан, халқ ўйинлари намойиш этилиб, болажонлар учун китоб ярмаркалари ташкил этилди. Ўзбек миллий, баҳорий таомлари ўрин олган дастурхон ташкил этилиб, ош тортилди. Шунингдек, қадриятлар акс эттирилган саҳна кўриниши, гўзал рақслар ҳамда эл ардоғидаги санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ҳамда туман бўлинмалари ходимлари томонидан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида маҳалла худудига  мевали кўчатлар экилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйғониш фасли