Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, 2025 йил апрель ойи ҳолатига асосан уй-жойга инвестиция қилишдан келадиган умумий даромадлилик 6,2 фоизни ташкил этган. Бир йил олдин, яъни 2024 йил апрелида бу кўрсаткич 27,8 фоизга тенг эди.

Ижарадан келадиган ўртача даромад мос равишда 10,9 фоиздан 8,5 фоизгача камайган, шунингдек, уй-жой нархлари ҳам 2,4 фоизга арзонлашган. Инвестиция даромадлилиги кўчмас мулкнинг жойлашган ҳудуди ва хонадонлар сонига қараб фарқ қилмоқда.

Хусусан, 1 хонали уйлар бўйича Шайхонтоҳур туманида даромадлилик 25,1 фоизни, Мирободда 0,4 фоизни ташкил этган. 2 хонали уйлар Яккасарой туманида 16,2 фоиз, Учтепа туманида эса -2,0 фоиз даражасида бўлди. 3 хонали уйлар Яккасаройда 16,8 фоиз, Учтепада 1,6 фоиз, 4 хонали уйлар эса Яккасаройда 15,6 фоиз ва Олмазорда -2,5 фоиз даражасида қайд этилган.

Мавжуд тенденцияларга кўра, уй-жой харид қилиб, кейинчалик қайта сотиш орқали ҳам юқори даромад олиш имконияти камаймоқда. Масалан, 2024 йил апрелида уй харид қилган ва 2025 йил апрелида уни сотган шахслар ўртача 2,4 фоиз зарар кўрган. Учтепа туманида бу кўрсаткич 7,4 фоиз, Юнусободда 4,4 фоиз, Олмазорда 4,2 фоизни ташкил этган. Аммо Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида уй-жойлар қиймати ортаётгани сабабли ўртача 6 фоиз фойда қайд этилди.

Ижара бозорида ҳам пасайиш кузатилмоқда. 2025 йил апрелида ижарадан келадиган ўртача даромад 8,1 фоизгача тушди. Энг юқори кўрсаткичлар Миробод туманида 9,2 фоиз, Шайхонтоҳурда эса 8,9 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, 1 ва 2 хонали уйлар учун даромадлилик мос равишда 8,5 ва 6,3 фоизгача камайган.

Уй-жой инвестицияси даромадлилигини банк депозитлари билан таққослаганда маълум бўладики, 2024 йил апрелидан 2025 йил апрелигача чет эл валютасидаги муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,1 фоизни ташкил этган бўлса, миллий валютадаги депозитлар бўйича бу кўрсаткич 22 фоизга етган.

Шундай қилиб, айни пайтда банкка миллий валютада депозит жойлаштириш, айниқса, инфляциядан ҳимояланган ҳолда, кўчмас мулкка инвестиция киритишга нисбатан даромадлироқ экани кўзга ташланмоқда. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жойга инвестиция ёки депозит: қайси бири даромадли?