Уй-жой қурилиши соҳаси ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Бу соҳа кейинги йилларда шунчалик жадал ривожландики, табиийки, илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари бу жараёнда ортда қола бошлади.

Соҳани тартибга солишда асосий ҳужжат бўлган Уй-жой кодекси 1998 йилда қабл қилинганининг ўзиёқ бу фикрни тасдиқлайди.  

Сенаторлар ҳам мазкур кодекс нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслигини айтмоқда. Хусусан, уй-жой муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги давлат томонидан изчил уй-жой сиёсатини амалга оширишни мураккаблаштирмоқда. 

Бу эса, ўз навбатида, уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқишни, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этишни талаб қилмоқда. 

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси экспертлар гуруҳи мажлисида ушбу масалага эътибор қаратилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси кўриб чиқилди. 

Амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда аҳолининг эҳтиёжлари ва замон талабларига жавоб бермайдиган нормаларни бекор қилиш, уй-жой муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларни тўғридан-тўғри Уй-жой кодексида акс эттириш зарурати мавжуд. 

Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Кодексда уй-жой соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, унинг фуқаролик қонунчилиги билан чегараси аниқ белгиланмоқда.

Бундан ташқари, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи барча турдаги фуқаролик-ҳуқуқий битимлар орқали вужудга келиши, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва у билан боғлиқ чекловлар назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ҳисобга олишни рад этиш асослари, турар жой масалалари бўйича комиссиялар фаолияти ҳамда турар жой билан таъминлашга оид қоидалар аниқлаштирилмоқда. 

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Уй-жой кодексини қабул қилиниши натижасида уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши таъминланади. 

Ушбу соҳадаги давлат назорати ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади. 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулияти ошади. Уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилинишига эришилади. 

Мажлис якунида экспертларнинг ушбу қонун бўйича тавсиялари тайёрланиб, улар Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой қурилиши янги босқичга чиқмоқда, соҳага оид меъёрларчи?