Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ва туман ҳокимликлари, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия ва ёшлар сиёсати соҳаларига масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартиби аввалида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги тизимида коррупциянинг олдини олиш, молия-банк соҳасида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, ёшлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Яшнобод ва Сергели туманларида очиқликни таъминлаш ҳамда давлат хизматларида шаффоф механизмларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар ҳисобот берди.

Шунингдек, Чилонзор туманида амалга оширилаётган “Коррупциядан холи ҳудуд” лойиҳаси, “Йўл харитаси” ижроси ҳамда Бектемир туманида коррупция ва жиноятчиликдан холи муҳитни яратишга қаратилган комплекс дастур доирасидаги ишлар юзасидан ҳам тегишли раҳбарлар томонидан ахборотлар тақдим этилди.

Тадбир якунида коррупцияга қарши курашишда барча даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, тизимда очиқлик ва шаффофликни янада кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой коммунал хўжалиги бўйича коррупциянинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди