Уй шароитида карантин муддатини ўтаётганлар қандай назорат қилинмоқда?
Сурхондарё вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кучайтирилган карантин тартиблари жорий этилган шу кунларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаб, аҳолининг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, синовли кунларда ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан четдан келиб, уй шароитида карантин даврини ўтаётган фуқароларнинг турмуш тарзи ўрганилмоқда. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга қатьий амал қилиш юзасидан тегишли тарғибот ишлари олиб борилаётир.
Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ҳам тумандаги маҳаллаларда бўлиб, уй шароитида карантин муддатини ўтаётган фуқаролар хонадонини кўздан кечирди. Уларнинг соҳибу-соҳибаларига кузатув даврида риоя этилиши лозим бўлган тартиб-қоидаларни эслатди. Карантинга олинган хонадонларни тун-у кун узлуксиз қўриқлаб, хизматда турган ходимлар билан учрашиб, карантин қоидаларига қатьий амал қилинишини таъминлаш бўйича зарур тавсияларни берди.
Олинган маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида 519 фуқаро стационар ва 3 минг 893 фуқаро уй шароитида карантин муддатини ўтамоқда. Шу кунгача 14 кунлик тиббий кузатув даврида касаллик аломатлари аниқланмаган 7 минг 651 киши карантиндан чиқарилиб, оиласи бағрига қайтган.