Устознинг меҳнати – элнинг эртаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Маросимда бошқарма бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев сўзга чиқиб, фидойи устозларни самимий муборакбод этди. Устознинг меҳнати – элнинг эртаси, Ватан келажагининг пойдевори эканини таъкидланиб, таълим соҳасида юксак натижаларга эришаётган педагогларга ўз миннатдорлигини билдирилди.
[gallery-25554]
Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида фидокорона хизмат қилаётган 12 нафар педагогга “Халқ таълими фидойиси”, 78 нафарига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА